Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
в) Хизматчилар, ҳокимлар ва аскарлар каби давлат учун хизмат қилаётган шахсларга ҳам Байтулмолдан сарф қилинади. Агар Байтулмолдаги маблағ кифоя қилмаса, бу харажатларни қоплаш учун дарҳол солиқлар солинади. Агар фасод хавфи юзага келса, бу харажатларни қоплаш учун қарз олинади.
г) Йўллар, масжидлар, мадрасалар ва шифохоналар қуриш каби асосий умумманфаатлар ва қулайликлар учун ҳам Байтулмолдан сарф қилинади. Агар Байтулмолдаги маблағ етмаса, бу харажатларни қоплаш учун дарҳол солиқлар солинади.
д) Камолий умумманфаатлар ва қулайликлар учун Байтулмолдан сарф қилинади. Агар Байтулмолда маблағ етмаса, уларга ҳеч нарса сарфланмайди, кейинга қолдирилади.
е) Зилзила ва сув тошқинлари каби офатларга ҳам Байтулмолдан сарф қилинади. Агар маблағ бўлмаса, бу харажатларни қоплаш учун дарҳол қарз олинади. Сўнг бу қарз йиғиладиган солиқлар ҳисобидан тўланади.
149-модда - Давлат ҳар бир фуқарони иш билан таъминлаш кафолатини олади.
150-модда - Ширкатлар ва шахсларнинг қўл остидаги хизматчилари ҳам давлат хизматчилари эга бўлган барча ҳуқуқ ва бурчларга эгадирлар. Ҳақ эвазига меҳнат қилувчи ҳар бир шахс - ишнинг ёки ишчининг туридан қатъий назар хизматчидир. Агар ишчи ва ёлловчи шахс иш ҳақи устида келиша олмай қолсалар, ажрул-мисл (айни шу амалга ўхшаш иш учун тўланадиган иш ҳақи)га қараб ҳукм қилинади, бошқа ишларда келиша олмасалар, шариат аҳкомларига мувофиқ ижара битимига қараб ҳукм чиқарилади.
151-модда - Иш ҳақи ишдан ёки ишчининг ўзидан келадиган фойдага қараб белгиланиши мумкин. Ишчининг маълумоти ёки илмий даражасига қараб белгиланмайди. Хизматчилар учун қўшимча мукофотлар бўлмайди, балки улар - иш ёки ишчининг ўзига қараб белгиланишидан қатъий назар - ўзларининг иш ҳақларини тўлиқ оладилар.
152-модда - Ҳеч қандай маблағга эга бўлмаган, ишсиз ва қарайдиган яқинлари бўлмаган шахсларни давлат таъминлайди. Ожиз ва ногиронларни ўз қарамоғига олади.
153-модда - Давлат бойликларнинг раийят ўртасида баробар айланиб туришига жиддий эътибор беради, фақат бир гуруҳ қўлига ўтиб қолишига йўл қўймайди.
154-модда - Давлат раийятдаги ҳар бир шахсга камолий эҳтиёжларини қондириш имкониятларини яратиб бериш ҳамда жамиятдаги мувозанатни сақлаш муаммосини қуйидагича ҳал қилади:
а) Давлат Байтулмолдаги кўчма ва кўчмас мулклар, ўлжалар ва шу кабилардан беради.
198-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|